Sushi Moto — бу замонавий япон таомларини тақдим этувчи ресторан бренди бўлиб, у минимализм ва шарқона эстетикани бирлаштиради. Бизнинг вазифамиз — ушбу бренд учун шундай визуал образ яратиш эдики, у нафақат дидли, балки иштаҳани ҳам очиши керак. Айдентикада япон маданиятига хос элементлар, шу жумладан, каллиграфик услубдаги логотип, қизил-қора ранглар гаммаси ва геометриядан илҳомланган композициялар қўлланилди. Логотипда ҳаракат ва тўғрилик тамойиллари мужассам, бу эса рестораннинг сифат ва тез хизмат кўрсатиш принсипларини ифода этади. Упаковка, меню ва интерьерга мос визуал услуб бир хил эстетик кайфиятни ҳосил қилади. Харитада ажралиб турувчи, хотирада қолувчи дизайн ресторанга нафақат визуал, балки рақобат афзаллик ҳам беради. Sushi Moto — бу япон таомлари ва замонавий дизайн бирлашуви. У нафакат там, балки кўз учун ҳам лаззат бағишлайдиган тажриба.